Газ нархининг ошиши ҳақидаги янгиликлар кўпчилик истеъмолчиларни ўйлантириб қўймоқда – газсиз ва камроқ молиявий харажат қилиб, уйни иссиқлик билан таъминлаш мумкинми? Табиий ресурслар йилдан йилга қимматлашмоқда, биноларни иситишнинг тежамкорроқ ва инновацион усулларига ўтиш вақти келди. Иссиқлик насоси нима, у қандай ишлайди ва анъанавий иситиш қозонларидан афзаллиги нимада – қуйида танишамиз.

Иссиқлик насоси нима?

Иссиқлик насоси – атроф-муҳит (тупроқ, сув ёки ҳаво)дан тарқоқ иссиқликни ажратиб олиб, уни уйингиздаги иситиш контури (иссиқ пол)га ўтказувчи қурилма. Бошқача айтганда, кондиционер ёки совиткич фаолиятига ўхшайди, фақат тескари йўналишда ишлайди. Мутлақ қиймат бўйича истеъмол қилинаётган иссиқлик қувватига берилаётган қувватнинг нисбати қувват коэффициенти деб аталади. Иссиқлик насоси электр токида ишлайди, лекин у фреон хусусиятлари: юқори иссиқлик сиғими ҳамда иссиқликни тезда ютиш ва бериш қобилиятини ҳисобга олган ҳолда ишланган.

Бир кВт электр энергияси, иссиқлик насоси ва ташқи ҳаво ҳароратидан келиб чиқиб, ўртача 4 кВт иссиқлик беради. Қиёслаш учун – электр иситиш қозони 1 кВт электр энергия сарфида бор-йўғи 1 кВт иссиқлик беради, демак, иссиқлик насосида сиз бир хил иссиқлик миқдори учун 4 баравар кам пул тўлайсиз!

Монтажда деворга (ёки унинг ёнига) газли иситиш қозони ўрнига иссиқлик насосининг ихчамроқ ички блокини ўрнатиш ва худди ўша иситиш тармоғига улаш керак бўлади. Уйнинг ташқарисида, унинг ёнида ёки деворга ташқи блок ўрнатилади. Иссиқлик насоси сувни 65 даражагача иситади, бу конденсациявий қозон ишчи ҳарорати (57 Сдан паст)дан анча юқори бўлиб, радиаторли иситиш учун етарли, сувда иситиладиган полларни (Т1/Т2=40/30Сдаража) ортиқчаси билан таъминлайди. Қолаверса, иссиқлик насоси автоматикаси ёрдамида радиаторлар ва иситиш полларининг иситиш контурларини бошқариш мумкин. Бир нечта радиаторни замонавий панелли фанкойллар билан алмаштириш мумкин – бу орқали хонанинг керакли ҳудудини созламали иситиш имкониятини қўлга киритибгина қолмай, ёз иссиғида салқинлик ва қулайликка ҳам эга бўласиз. Бунда сплит-тизимлар керак бўлмайди. Қулайлик ва ёқимли микроиқлим йил давомида назорат остида бўлади.

Кейинги йилларда иссиқлик насослари Ғарбда жуда оммалашмоқда ва бизнинг бозоримизда ҳам фаол ишлатиш учун барча афзалликларга эга. Сабаби нимада?