Жаҳон | 15:58 / 09.07.2022
11436
1 дақиқада ўқилади

Беларус ҳам еврооблигациялар бўйича дефолтга яқинлашмоқда

Беларус 13 июлгача инвесторлар олдидаги мажбуриятларини валютада бажармаса, бу дефолт деб ҳисобланади, дея маълум қилди Fitch Ratings.

Фото: AFP / Getty Images

Fitch халқаро рейтинг агентлиги 7 июл куни Беларуснинг халқаро валютадаги узоқ муддатли рейтингини CCC (дефолт юзага келишининг реал эҳтимоли)дан C (дефолт жараёни бошланди)га ўзгартирди.

Бундай қарор Беларус расмийларининг июн ойи охирида еврооблигациялар бўйича мажбуриятларини беларус рублида тўлашини эълон қилиши ортидан қабул қилинди.

Минскнинг бу хатти-ҳаракатлари евробонд чиқариш қоидаларига зид деб кўрилмоқда.

Беларус еврооблигациялар бўйича қарзларини рублда тўлаш бўйича илк операцияни амалга ошириб бўлган. Бироқ 13 июлгача инвесторлар олдидаги мажбуриятларини тегишли валютада бажармаса, Fitch буни дефолт деб ҳисоблайди.

Июн ойи охирида Moody’s агентлиги Россия евробондлар бўйича техник дефолтга учраганини маълум қилганди.

Мавзуга оид