Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги ташаббуси билан Жиззах ҳамда Навоий гарнизонларидаги ҳарбий қисмларда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун Қурбон ҳайити муносабати билан арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркаси ташкил этилди.

Қайд этилишича, ярмаркада ҳарбий хизматчилар учун ҳарбий қисм ва муассасаларда мавжуд бўлган ёрдамчи хўжаликлар, маҳаллий фермер ва деҳқонлар ҳамда тадбиркорлар томонидан сифатли, бозор нархидан арзонроқ озиқ-овқат маҳсулотлари тавсия қилинган.

“Ушбу ярмарка ҳарбий қисмларнинг ўзида ташкил қилиниши, маҳсулотларнинг арзон ва сифатлилиги, қолаверса, хизмат жойидан туриб харид қилиш имконияти мавжудлиги ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини хурсанд қилди”, дейилади Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати хабарида.
















