Сирдарё вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси ахборот хизматининг хабар беришича, Сардоба тумани «Зомин» МФЙ Ҳавотоғ қишлоғида яшовчи фуқарода халқаро касалликлар классификацияси (МКВ-10) бўйича А-22 деб аталувчи хавфли касаллик аниқланган.
А-22 фақат шу касаллик билан касалланган йирик ва майда шохли қорамолларни сўйиш жараёнида ҳамда хом гўшт билан мулоқот жараёнида одамга юқади. У одамдан одамга юқмайди.
Ҳозирда Сардоба туман “Зомин” МФЙ ҳудудидаги барча йирик ва майда шохли молларда касалликка қарши ветеринария ходимлари томонидан эмлаш ишлари олиб борилган.
Қайд этилишича, 8 июлдан 18 июлгача давом этадиган карантин чоралари фақат йирик ва майда шохли қорамолларга татбиқ қилинади. Ҳозирда эпидемиологик вазият барқарор, хавотирга ўрин йўқ.

















