Қайд этилишича, Қашқадарё вилоятининг Бухоро вилояти билан чегарадош туманларида кучли шамол ва чанг бўрони ҳодисалари кузатилмоқда.

Хусусан, Муборак туманида кучли шамол ортидан, чанг-тўзони кўтарилиб, кўринувчанлик 200-300 метргача чекланганини кўриш мумкин.

Бундан олдин республика Гидрометеорология маркази Ўзбекистон бўйича 19 июл, сешанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилганди.

Унга кўра, шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилади. Айрим жойларда шамол 22-25 м/с гача кучайиши мумкин.