37 ёшли Дилафрўз Тоирова Навбаҳор туманидаги 1-умумтаълим мактабида рус тили фани ўқитувчиси бўлиб ишлаб келган. Турмуш ўртоғи Ҳусан Тоиров эса чорвачилик билан шуғулланган. Улар туманнинг Бурқут маҳалласида истиқомат қилишган. Шу йил феврал ойи охирида оила бошига оғир синов тушди: шифокор қабулига шифо истаб борган рўзғор бекасининг уйга совуқ жасади қайтди.

Шу йил 23 феврал куни мактабдан қайтган Дилафрўз Тоирова турмуш ўртоғига бироз боши оғриётганини айтади. Эри қўшни маҳалладаги “Янги йўл” оилавий шифокорлик пунктининг умумий амалиёт шифокори Рамазон Облоқуловга қўнғироқ қилиб, турмуш ўртоғини текшириб қўйишни сўрайди.

Таассуфлар бўлсинким, дардига шифо истаб шифокор қабулига борган Дилафрўз Тоирова қилинган “укол”дан сўнг ўша лаҳзадаёқ ёруғ оламни тарк этади. Воқеа жойига тез тиббий ёрдам гуруҳи, ички ишлар бўлими ходимлари чақирилади. Аммо туман ички ишлар бўлими ҳам, прокуратураси ҳам марҳуманинг ота-онасидан шифокорга даъвоси йўқлиги тўғрисида тилхат ёздириб олиш билангина кифояланишган, холос.

Ўша куни турмуш ўртоғимни шифокорга жўнатганимдан кейин ўзим молларга қараш учун кетдим. Тахминан 1 соатдан кейин стоматолог шифокор Илҳом Эшмуродов келиб, турмуш ўртоғим вафот этганини айтди. Аввалига бу гапга ишонмадим. Шифохонага бордим. Қарасам, турмуш ўртоғим ростдан ўлиб ётибди. Уни кўриб шок ҳолатига тушиб қолдим.

Ўша ерда турган ҳудуд профилактика инспектори менга хотинимнинг ота-онасини чақиришимни айтди. Чақирдим. Сўнгра туман ИИБ бошлиғи келди. Соат 20:00лар атрофида турмуш ўртоғимнинг ота-онаси етиб келишди. ИИБ ходимлари улардан тилхат ёздириб олди.

Икки нафар фарзандим бор. Улар ҳар куни онасини сўрайди. Ўша лаҳзаларда қийналиб кетар экан одам. Бир инсон ўлиб кетяпти-ю, нима бўлганини ҳеч ким билмайди. Кўплаб жойларга мурожаат қилдим, бирор натижага эришмадим. Хотиним қандай сабаб билан вафот этганини билишни хоҳлайман. Чунки у менга турмушга чиққанидан буён бирор марта касал бўлиб, шифохонага ётмаган. Фақатгина фарзандларимни дунёга келтираётганида шифохонага борган холос”, – дейди Ҳусан Тоиров.

Лутфия Тоированинг айтишича, келинининг бу тарзда вафот этганидан ҳаттоки туман тиббиёт бирлашмаси раҳбарияти хабар ҳам топмаган: