Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда йўлни кесиб ўтаётган пиёда Lacetti уриб юбориши оқибатида вафот этди
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида одам ўлими билан якун топган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ
Пойтахт ИИББ хабарига кўра, 2022 йилнинг 4 август куни соат тахминан 00:30 ларда Юнусобод тумани, Абдулла Қодирий кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.
Маълум қилинишича, ҳайдовчи, 1997 йилда туғилган О.М. Lacetti русумли автомашинада ҳаракатланиб, йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.
Оқибатда, пиёда, 1992 йилда туғилган Д.Ф. олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
15:38 / 22.12.2025
Фарғонада икки автомобил тўқнашиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди
12:12 / 21.12.2025
Тошкентда автобус ҳайдовчиси ўз эҳтиётсизлиги оқибатида ҳалок бўлди
14:23 / 20.12.2025
Қорақалпоғистонда икки машина тўқнашуви оқибатида 3 киши ҳалок бўлди
12:10 / 20.12.2025