Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда белгиланмаган жойга чиқинди улоқтирган ҳайдовчи жаримага тортилди
Пойтахтда «Матиз» ҳайдовчиси маҳалла ҳудудида белгиланмаган жойга чиқинди улоқтиргани учун жаримага тортилди. Ҳолат ҳудуддаги камерага тушиб қолган.
Фото: Видеодан кадр
Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманидаги Чортоқ маҳалласи ҳудудида чиқинди билан боғлиқ ҳолат аниқланди.
Ҳудудга ўрнатилган камера объективига "Матиз" транспорт воситаси ойнасидан белгиланмаган жойга ноқонуний тарзда чиқинди улоқтириб ташлаб кетган вазият муҳрланган.
Ушбу ҳолат юзасидан давлат инспекторлари олиб борган саъй-ҳаракатлари натижасида автомобил давлат рақами орқали ҳуқуқбузар шахсига аниқлик киритилди. Унга нисбатан қонунда белгиланган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилди ва жарима белгиланди.
Шунингдек, ҳайдовчига ҳолат такрорланмаслиги юзасидан тушунтириш берилган.
“Ҳурматли юртдошлар, чиқиндиларни дуч келган жойга ташлаб ўзингиз ва юртдошларимиз олдида мулзам бўлманг”, дейилади пойтахт Экология бошқармаси хабарида.
МЖтКга кўра, белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаш фуқароларга 1-3 БҲМ (300-900 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Мавзуга оид
12:23 / 25.03.2026
Тошкент вилоятида чиқинди тарифлари ошади
08:40 / 23.03.2026
Норвегия Ўзбекистонда чиқиндиларни қайта ишлаш лойиҳаларига қизиқиш билдирди
13:06 / 05.03.2026
Чирчиқ дарёси соҳилида тозалаш ишлари бошланди
13:32 / 21.02.2026