Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда рўй берган ЙТҲда икки киши вафот этди
Тошкент шаҳрининг Миробод туманида икки кишининг ўлими билан якун топган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
2022 йил 7 август куни тахминан соат 20:30 ларда Фарғона йўли кўчаси ва Бадахшон кўчаси чорраҳасида иккита транспорт воситаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Пойтахт ИИББ хабарига кўра, 1964 йилда туғилган М.О. бошқарувидаги Spark русумли автомобиль ва 1997 йилда туғилган А.Қ. бошқарувидаги Lacetti русумли автомобиль ўзаро тўқнашган. ЙТҲ сабаблари аниқлаштирилмоқда.


Тўқнашув оқибатида Spark русумли автомобиль йўловчилари, вояга етмаган, 2017 йилда туғилган М.М., 1968 йилда туғилган М.О., Lacetti русумли автомобиль ҳайдовчиси А.Қ. тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган.
Spark русумли автомобиль ҳайдовчиси М.О. ва йўловчиси, 1959 йилда туғилган Д.Э. олган тан жароҳатлари натижасида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодекси 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
Мавзуга оид
11:10 / 01.07.2026
Тошкентда Tracker ва BYD иштирокида ЙТҲ содир бўлди
10:15 / 01.07.2026
Қамчиқда ёнилғи ташувчи махсус автомобил ЙТҲга учради
17:56 / 30.06.2026
Тошкентда ЙТҲ оқибатида Lacetti иккига бўлиниб кетди
11:56 / 30.06.2026