2022 йил январь-июнь ойларида республика бошқа ҳудудларидан Тошкент шаҳрига доимий яшаш учун кўчиб келганлар сони 25 290 кишини ташкил этган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йил мос даврига нисбатан 4 170 кишига камайган.

Тошкент шаҳрига кўчиб келганлар кесимида эркаклар – 12 086 кишини, аёллар – 13 204 кишини ташкил қилди.

2022 йил январь-июнь ойларида Тошкент шаҳридан республика бошқа ҳудудига доимий яшаш мақсадида кўчиб кетганлар сони 4813 кишини ташкил этди.