Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда содир бўлган ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди, икки киши шифохонага ётқизилди
Damas ҳайдовчиси бошқарув пайтида ухлаб қолиб, ўзидан олдинда кетаётган «КамАЗ»нинг орқа қисмига бориб урилган.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг Kun.uz’га хабар беришича, 2022 йил 4 август куни соат 4:45 ларда А-378 Самарқанд-Ғузор автомобил йўлининг Нуробод туманидан ўтувчи 55-километрида одамлар ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Damas машинаси ҳайдовчиси рул бошқаруви вақтида ухлаб қолиб, ўзидан олдинда кетаётган «КамАЗ» юк машинасининг орқа қисмига бориб урилган.
Оқибатда Damas ҳайдовчиси ва бир нафар йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлган. Яна икки нафар йўловчи оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Қайд этилишича, мазкур ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одамлар ўлимига сабаб бўлиши) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, Самарқандда иккита Damas ўзаро тўқнашган ЙТҲда йўловчи вафот этганди.
Мавзуга оид
05:32 / 17.07.2026
Тошкентда ЙПХ мотоцикллари иштирокида авария рўй берди
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
12:35 / 08.07.2026
Lacetti иккига бўлиниб кетган авария оқибатида икки киши ҳалок бўлган
10:58 / 08.07.2026