Тошкентда «Нексия» бетон тўсиққа келиб урилиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди
Тошкент шаҳрининг Миробод туманида ўлим билан якун топган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
2022 йил 17 август куни тахминан соат 02:40 ларда Миробод тумани, Кичик ҳалқа автомобиль йўли кўчасида ҳайдовчи, 2002 йилда туғилган С.А. “Нексия” русумли автомашинада ҳаракатланиб кетаётган бўлган.
Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, у бошқарувни йўқотган ва йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилган.
ЙТҲ натижасида автомашина ҳайдовчиси тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган, бироқ автомашина йўловчиси, 1999 йилда туғилган Э.Р. олган тан жароҳатлари билан шифохонага олиб борилаётган вақтда вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодекси 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
07:14 / 04.09.2024
Тошкентда йўл ўртасидаги устунга бориб урилган Cobalt ёниб кетди
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди
13:07 / 27.07.2024