Ўзбекистон | 07:24 / 22.08.2022
26046
1 дақиқада ўқилади
Қамчиқда «Исузу» ва 2 та «Ласетти» иштирокидаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди
Қамчиқ довонида содир бўлган автоҳалокат юзасидан расмий маълумот берилди.
2022 йил 20 август куни соат 01:45 ларда, А-373 Тошкент-Ўш автомобиль йўли 223-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
“Исузу” русумли автомобилни Водий-Тошкент йўналишида бошқариб кетаётган ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, ўз олдида ҳаракатланиб кетаётган 2 та “Ласетти” автомашиналари билан тўқнашиб, йўл ҳар иккала қисмини ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилган.
Ҳодиса оқибатида автомашиналар техник шикастланган. “Исузу” автомобил ҳайдовчиси ва йўловчиси оғир тан жароҳати билан воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат бўйича Наманган вилояти ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖК 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.