07:31 / 25.08.2022
19988

Хориждан ўқишни кўчириш бўйича биринчи кун натижалари эълон қилинди

23 август куни талабалар ўқишини хорижий давлатлардан Ўзбекистондаги давлат олий таълим муассасаларига кўчириш бўйича ўтказилган тест синови натижалари эълон қилинди.

Фото: Kun.uz

Давлат тест маркази хабарига кўра, 23 август куни тест синовида иштирок этган талабгорлар ўз натижаларини 4 хил усулда билиши мумкин:

my.dtm.uz сайтининг «Ўқишни кўчириш (хориждан) Натижани олиш» бўлимидан паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда;

mandat.dtm.uz сайтининг «Ўқишни кўчириш-2022» бўлими орқали талабгорнинг ID рақамини киритган ҳолда;

Давлат тест маркази қуйидаги телеграм ботларига талабгорнинг ID рақамини юборган ҳолда («Ўқишни кўчириш 2022» бўлимидан): @e_dtm_mandatbot; @e_dtm_mandat1bot; @e_dtm_mandat2bot; @e_dtm_mandat3bot; @e_dtm_mandat4bot;

талабгор рухсатномаси қуйи қисмидаги QR-код (натижани кўриш учун ҳавола)ни сканер қилган ҳолда.

Мутахассислик фанларидан касбий (ижодий) имтиҳон топширган (топширадиган) талабгорлар натижалари ОТМлар томонидан касбий (ижодий) имтиҳон натижалари Давлат тест маркази тақдим этилгандан сўнг эълон қилинади.

Top