Узбекистан | 14:30 / 30.08.2022
37100
2 дақиқада ўқилади

13 мингдан ортиқ абитуриент қўшимча қабул доирасида талабаликка тавсия этилди

2022-2023 ўқув йили учун олий таълим муассасалари бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари натижаларига кўра 190 375 нафар абитуриент талабаликка тавсия этилди. 

Фото: Kun.uz

Давлат тест маркази маълумотига кўра, шундан 39 962 нафари — давлат гранти, 150 413 нафари — тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган. 

Талабаликка тавсия этилган абитуриентларнинг таълим шакллари бўйича тақсимоти: кундузги таълим шакли — 118 352 нафар, сиртқи таълим шакли — 45 407 нафар, кечки таълим шакли — 9 139 нафар, масофавий таълим шакли — 3 416 нафар.

Танлов натижаларига кўра: давлат гранти асосида ўртача балл — 121,2 баллни, тўлов-контракт асосида ўртача балл — 95,9 баллни ташкил этди.

Шунингдек, 13 мингдан зиёд абитуриент қўшимча қабул параметрлари доирасида талабаликка тавсия этилди.

Талабаликка тавсия этилган абитуриентларнинг: 176 мингдан зиёди — умумий қабул параметрлари доирасида, 13 мингдан зиёди — имтиёзга эга абитуриентлар учун ажратилган қўшимча қабул параметрлари доирасида тавсия этилган.

Жумладан, ногиронлиги бўлган шахслар — 3,2 минг нафар, «Меҳрибонлик» уйи, Болалар шаҳарчаси битирувчилари бўлган ҳамда васийликка, ҳомийликка ёки оилага тарбияга олинган (патронат) етим болалар — 272 нафар, муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм қўмондонлиги тавсияномасига эга бўлганлар — 4,7 минг нафар, ҳарбий хизматчилар фарзандлари — 1,9 минг нафар, ички ишлар органлари амалдаги ходимлари фарзандлари — 739 нафар, эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар — 1,9 минг нафар, камида 5 йил иш стажига эга хотин-қизлар — 379 нафар.

Мавзуга оид