Миграция агентлиги хабарига кўра, шикоят шу куни ўрганилиб, меҳнат мигрантлари ва иш берувчи билан учрашув ўтказилди. 

Маълум қилинишича, фуқароларнинг иш берувчи томонидан олиб қўйилган паспортлари қайтарилган ҳамда улар бошқа ишга жойлаштирилган.

Шунингдек, агентликнинг Волгоград шаҳридаги вакиллиги томонидан 6 нафар қорақалпоғистонлик фуқароларнинг ҳужжатлари олиб берилди ва вақтинча яшаш жойи билан таъминланди.