Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сиддиқов Саудия Арабистони элчиси Юсуф ал-Утайбий билан учрашди.

Учрашувда Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 17-18 август кунлари Саудия Арабистонига амалга оширган давлат ташрифи чоғида тузилган шартномаларни амалга ошириш бўйича қўшма чора-тадбирлар режаси муҳокама қилиниб, олий даражадаги ташриф доирасида энергетика, божхона, фуқаро авиацияси, туризм, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, меҳнат муносабатлари ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик қилиш юзасидан ҳукуматлар ва вазирликлар даражасида 15 та ҳужжат имзолангани қайд этилди.

Ушбу ташриф чоғида икки томонлама муносабатларни кенгайтириш, Ўзбекистон билан Саудия Арабистони ўртасидаги БМТ, ИҲТ, Араб давлатлари лигаси ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Томонлар турли соҳалардаги икки томонлама ҳамкорлик жиҳатларига тўхталиб ўтди.