Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тўқаев халққа мурожаат қилди: навбатдан ташқари сайловлар кузда ўтказилади, порахўрлардан ундирилган пулга мактаблар қурилади
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакат халқига мурожаатнома билан чиқди.
Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистонда навбатдан ташқари президентлик сайловларини кузда ўтказишни таклиф қилди. У ўзи ҳам сайловда иштирок этишга тайёрлигини билдирди.
Қосим-Жўмарт Тўқаев президентлик учун битта муддат киритишни таклиф қилмоқда. У 7 йил давом этади.
«Конституциявий ислоҳотда кўзда тутилган барча институционал ўзгаришлар йил охиригача қонунан ҳал қилиб, якунланиши керак», деди у.
Бундан ташқари, Тўқаев январдаги тартибсизликлар иштирокчиларига амнистия эълон қилди. Бу давлатга хиёнат, терроризм ва такрорий жиноят содир этганликда гумон қилинганларга таъсир қилмайди.
Шунингдек, Қозоғистон раҳбарининг сўзларига кўра, бундан буён суд ҳукми билан коррупционерлардан ундирилган маблағлар фақат мактаблар қурилишига сарфланади.
Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакат ҳукумати ишига ҳам алоҳида тўхталиб ўтди. «Агар ҳукумат ишида бўшлиқлар бўлса, яна аниқ кадрлар бўйича қарорлар қабул қилиниши керак бўлади», деди у.
Қозоғистон президенти мамлакатдаги янги иқтисодий сиёсат ҳақида гапирди
«Иқтисодий сиёсатимизнинг асосий мақсади – фуқароларимиз фаровонлигини сифатли ва инклюзив ошириш ўзгаришсиз қолмоқда. Янги иқтисодий йўналишнинг устувор йўналишлари қуйидагилардан иборат бўлади: хусусий тадбиркорлик ташаббусини рағбатлантириш, яъни давлат капитализмидан ва иқтисодиётга ҳаддан ташқари давлат аралашувидан узоқлашиш; рақобатни ривожлантириш, яъни ҳамма учун тенг имкониятларни таъминлаш; миллий даромаднинг адолатли тақсимланиши», деди у.
Тўқаевнинг сўзларига кўра, адолатли Қозоғистон қурилиши энди бошланмоқда
«Олдинда қийин йўл бор. Ушбу курс қатъийдир ҳамда ички ва ташқи характердаги ҳар қандай шароитда давом эттирилади. Бекорчилик ва саботаж учун жой бўлмайди. Биз мўлжалланган йўлдан қайтмаймиз. Биргаликда адолатли Қозоғистон қурайлик», дея мурожаатномани якунлади Қосим-Жўмарт Тўқаев.
Мавзуга оид
18:47 / 18.06.2026
Қозоғистон Марказий Осиёда энг кўп ичадиган давлат бўлиб чиқди — тадқиқот
13:31 / 17.06.2026
Шавкат Мирзиёев Қозоғистон бош вазирини қабул қилди
20:56 / 12.06.2026
Қозоғистондаги икки президентпараст партия сайлов олдидан бирлашди
18:28 / 12.06.2026