CRU 800-1000кВт турига мансуб янги Vitocrossal 300 модели муҳим афзалликларга эга: модернизацияланган горелка қозон ўлчамини сезиларли даражада қисқартириш имконини берди, қурилманинг модулли тамойили эса, уни монтаж қилиш ва ташишни енгиллаштиради. Ҳар қандай юкламада самарали ва барқарор ёниб туриш юкламага мослаштириш имконини беради, бу чиқишда иссиқликнинг қулай даражасини сақлаб қолган ҳолда, газга харажатларни максимал даражада тежашга хизмат қилади. Янгиланган функциялар ҳақида батафсилроқ сўзлаб берамиз.
Соддалаштирилган монтаж
Кўпинча иситиш қозонини ташиш ва монтаж қилиш унинг катта ўлчамлари туфайли қийинлашади, шу сабабли юқори қувватли қозонлар модернизацияси, жой етишмаслиги туфайли, чекланган доирадагина мумкин бўларди. Энди бу ўтмишда қолди. Паст алангали Matrix-disk инновацион горелкаси ёрдамида қозон ўлчамларини сезиларли қисқартиришга эришилди. Қандай қилиб?

Газли иситиш қозонининг ичи қандай тузилганлигини кўриб чиқамиз. Стандарт горелкалар, аланганинг баландлиги туфайли, қозоннинг ўзини ҳам узун бўлишини тақозо қиларди. Қиёслаш учун – авваллари қўлланилган, босими ошириладиган горелкаларда анчагина баланд аланга бўларди. Viessmann компанияси ишлаб чиққан янги Matrix-disk горелкасида аланганинг баландлиги тахминан бир метрга пастроқ бўлади. Ёниш камерасининг баландлиги ҳам шунчага қисқаради, пировардида қозон ўлчамлари сезиларли камаяди. Инновацион технологиялар туфайли, монтаж майдони қарийб учдан бир бараварга қисқариб, объектгача ташиш ҳам осонлашди.

Ўзининг ихчамлигига қарамай, Vitocrossal 300 эълон қилинган қувватини ва функционаллигини сақлаб қолади. Шунингдек, горелка ва қозоннинг иккита модули (ёниш камераси ва иссиқлик алмашгич) алоҳида-алоҳида ташилиши ҳисобига, унинг монтаж майдончасига етказилиши ҳам соддалашади. Иситиш қозонининг модулли конструкцияси буни ҳар қачонгидан ҳам кўра соддароқ амалга ошириш имконини беради. Иситиш қозонининг майдони чекланган ҳолатларда бу идеал ечим саналади.

Иситиш қозонининг сурилма қопламага эга эканлиги горелка томонидан ва газ ўтадиган томондан қозоннинг барча нуқталарига осонгина, қопламани ечмай қўл етишини таъминлайди. Бу техник хизмат кўрсатишда сревис жараёнларини сезиларли соддалаштиради ва тезлаштиради.








