Ўзбекистон | 10:28 / 15.09.2022
7541
1 дақиқада ўқилади

Фуқаро номида шахсий уйи бор ёки йўқлиги тўғрисида маълумотнома олиш тартиби тушунтирилди

Фуқароларнинг номида шахсий турар жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш тартиби маълум қилинди.

Фото: Kun.uz

“Ҳуқуқий ахборот” каналида ёзилишича, хизматдан жисмоний шахслар фойдаланиши мумкин.

Хизматни кўрсатиш тартиби: ариза берувчилар маълумотнома олиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХПда давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади, сўровнома тўлдирилиб, кадастр органларига электрон тарзда юборилади, марказ сўровнома тушган ва тўлов амалга оширилган вақтдан бошлаб 3 иш куни мобайнида QR-код қўйилган маълумотномани расмийлаштиради ва Давлат хизматлари марказларига ёки давлат органларига ёхуд ариза берувчига ЯИДХП орқали юборади.

Хизмат кўрсатиш муддати: 3 иш куни мобайнида. Хизмат нархи: БҲМ 3 фоизи миқдорида – 9 000 сўм; Ягона портал орқали топширилганда миқдори – 8 100 сўм. 

Мавзуга оид