«Суҳбат ўринлари фақат Ўзбекистон фуқаролари ва резидентлари учун бўлиб, ноябрь ойидан январь (2023) ойигача бўлган кунлар учун очилади. Суҳбат ўринларини эгаллаш фақат онлайн тизим орқали амалга оширилади», – дейилади элчихона баёнотида.
Шунингдек, элчихона, агар суҳбат белгилаш учун воситачилар ёрдамидан фойдаланилса ва виза аризадаги маълумотлар нотўғри ёки сохта бўлса (масалан, телефон рақами ёки электрон почта манзили), суҳбатни бекор қилиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолишини билдирган. Барча аризаларда алоқа учун маълумот тўғри кўрсатилиши лозим.
Бундан ташқари, Ўзбекистон резидентлари суҳбат белгилаш учун дастлаб онлайн анкета – DS-160 формани тўлдириши ва штрих-код рақамига эга бўлиши керак.
«Суҳбат белгилашга тайёр бўлгач, ўз шахсий маълумотларингизни айнан виза аризаси (DS-160 форма)да кўрсатилганидек киритишингиз лозим. Қуйидаги тасвирда суҳбат белгилаш учун қандай маълумотлар талаб этилиши кўрсатилган», – дейилади элчихона ахборотида.












