Қўмита хабарига кўра, 2022 йилнинг январь-август ойларида ёш тоифасида никоҳ қурганлар сонида 20 ёшгача бўлган аёллар – 49 272 нафарни, эркаклар – 1 753  нафарни ташкил қилди.

Бундан ташқари, 20-30 ёшгача бўлганлар орасида аёллар – 98 619 нафарга, эркаклар – 134 500 нафарга тенг бўлди.

Ушбу кўрсаткич қолган ёш гуруҳларида қуйидагича кўриниш олди:

  • 31-40 ёшгача, аёллар – 13 740 нафар, эркаклар – 19 611 нафар;
  • 41-50 ёшгача, аёллар – 2 923 нафар, эркаклар – 5 740 нафар;
  • 51 ёш ва ундан катталар, аёллар – 922 нафар, эркаклар – 3 872 нафар.