Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин МДҲ давлатларини чегарадаги вазиятга эътибор қаратишга чақирди
29 cентябр куни Россия президенти Владимир Путин МДҲ давлатларининг геосиёсий мухолифлари ушбу давлатларни хавф остига қўйишга ва қонли қирғин уюштиришга тайёр эканини таъкидлади.
«Бизнинг геосиёсий рақибларимиз ўз мақсадларидан келиб чиқиб, яқинда айтганимиздек, ҳаммани, ҳар кимни, исталган давлатни фош қилишга, уни инқироз ўчоғига айлантиришга, рангли инқилобни қўзғатишга ва қонли қирғинни бошлашга тайёр. Биз буларнинг барчасини бир неча бор кўрганмиз», — деди Путин МДҲ давлатлари разведка хизматлари раҳбарлари билан суҳбат чоғида.
У МДҲ мамлакатлари хавфсизлигига таҳдидларни таҳлил қилишга чақириб, чегаралардаги вазият эътибор талаб қилишини таъкидлади.
«Шубҳасиз, Афғонистон ҳудудида жойлашган халқаро террорчилар чегарадош давлатлар, жумладан, МДҲ давлатлари билан боғлиқ жиноий режалар тузиши мумкин», — деди Россия раҳбари.
Путиннинг сўзларига кўра, МДҲ мамлакатлари разведка хизматлари мавжуд ва юзага келиши мумкин бўлган таҳдидларга қарши курашиш учун мувофиқлаштирилган ҳолда ҳаракат қилиши ва бир-бирини қўллаб-қувватлаши керак. У турли йўналишларда: ахборот алмашинувидан тортиб, кадрлар тайёрлашгача бўлган ҳамкорликни ривожлантириш мақсадга мувофиқлигини таъкидлади.
Путин, шунингдек, МДҲ давлатларининг савдо айланмаси АҚШ ва унинг иттифоқчилари босимига қарамай ўсиб бораётганини қўшимча қилди.
Россия президенти Владимир Путиннинг МДҲ махсус хизматлари ва разведка ташкилотлари раҳбарлари билан видеомулоқотида Ўзбекистон ДХХ раиси Абдусалом Азизов ҳам иштирок этди.
Мавзуга оид
09:15 / 09.06.2026
Путин ва Нетаньяҳуга ордер берган прокурор вақтинча ишдан олинди
20:34 / 08.06.2026
Хоминаий ўлдирилгач, Россияда Путинни қўриқлаш учун яратилган кузатув тизими ўчириб қўйилди
20:04 / 08.06.2026
Киевга Зеленский билан учрашувга борган россиялик тадбиркор Роман Абрамович бўлиб чиқди
10:25 / 08.06.2026