Бугун дунёда 665 млн одам бўқоқ ва қалқонсимон без касалликларидан азият чекяпти. Бўқоқнинг нафас олиш, ошқозон ичак фаолияти, асаб тизимига катта зарар етказгани туфайли оғир операция ёрдамида даволашга ҳаракат қилинган. Тиббиёт мутахассислари бўқоқдан халос бўлишнинг енгил, самарали ва замонавий усулларини ўйлаб топишяпти.

Ана шундай самарали даволаш усули бўлган микротўлқинли абляция усулидаги операция Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий амалий тиббиёт марказида ўтказилди. Ўзбекистонлик бир гуруҳ шифокорлар хорижда бу амалиёт юзасидан тажриба орттириб қайтишди.

Бу операция onco.uz жамоаси ҳомийлигида нафақат Ўзбекистонда, балки МДҲ давлатларида биринчи марта бўлиб ўтди. Шу муносабат билан операция олдидан ўтказилган конференцияда Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Туркиядан келган онкология соҳасидаги мутахассислар иштирок этишди. Шундан сўнг иштирокчилар учун Минимал инвазив қалқонсимон терапия бўйича Европа ташкилоти вице-президенти профессор Булент Чекич томонидан операция амалга оширилди. Шу куннинг ўзида қалқонсимон без ўсмаси ташхиси қўйилган 10 нафар беморлар профессор томонидан ўсмадан халос бўлишди. Амалиёт Хитойнинг ECO Microwave компаниясига тегишли SABERWAVE 200G қурилмаси ёрдамида амалга оширилди.

Микротўлқинли абляция йўли билан ўсмалардан халос бўлиш нимаси билан самарали деган савол туғилиши табиий.
- мазкур операция 10 дақиқа давом этади;
- процедура тугагандан кейин бемор бемалол уйига кетиши мумкин;
- ортиқча муолажалар ва дорилар ичиш тавсия этилмайди;
- йўқотилган ўсма бошқа тикланмайди;
- терида чандиқлар қолмайди.

“Амалиётнинг яхши томонларидан бири жароҳатсиз амалга оширилади. Қалқонсимон без инсон учун муҳим. Чунки у гармонларни ишлаб чиқаради. Амалиётдан ярим соат ўтиб бемор шифохонадан чиқиши мумкин.








