10:23 / 04.11.2022
28284

“Камаз”даги сайловчилар, 40-йиллардаги туғруқхона ва Тамарахоним — ўтган асрдан фотожамланма

1920-50-йиллардаги Ўзбекистонни фотожурналист Макс Пенсоннинг суратларисиз тасаввур қилиш қийин. Kun.uz унинг 30 мингдан ортиқ суратлари орасидан ўзбеклар ҳаёти муҳрланган қисмларини жамлади.

Макс Пенсон ўзбек ва совет даври фотографиясининг кўзга кўринган вакили бўлиб, уни рус авангардининг машҳур вакили Сергей Эйзенштейн эътироф этган. Асарлари бутун дунё бўйлаб кўргазмаларда намойиш этиб келинган.

Эски Тошкентда 5 киши ўқ отишни машқ қиляпти. 1930 йил / Фото: Макс Пенсон / Getty Images
Сайловда қатнашаётган ёш қизлар. 1937 йил / Фото: Макс Пенсон / Getty Images
Кабриолетга ўтирган аёллар. 1940 йил / Фото: Макс Пенсон / Getty Images
Фарҳод ГЭСни қазиётган одамлар. 1940 йил / Фото: Макс Пенсон / Getty Images
Фарҳод ГЭСни қазиётган одамлар. 1940 йил / Фото: Макс Пенсон / Getty Images
Фарҳод ГЭСни қазишга бутун республикадан ҳашарчилар келган. 1940 йил / Фото: Макс Пенсон / Getty Images
Тошкентдаги туғуруқхоналарда янги туғилган чақалоқлар. 1940 йил / Фото: Макс Пенсон / Getty Images
Киров портрети фонида синф парталарида ўтирган болалар. 1940 йил / Фото: Макс Пенсон / Getty Images
Рус тили ўқитувчиси дарс ўтяпти. 1929 йил / Фото: Макс Пенсон / Getty Images
Тошкент соати атрофида отилган салют. 1940 йил / Фото: Макс Пенсон / Getty Images
Мато қуритиш жараёни. 1940 йил / Фото: Макс Пенсон / Getty Images

Макс Пенсон – 1893 йилда Россиянинг Смоленск вилоятидаги китоб муқоваловчи яҳудий оиласида туғилган фотожурналист. Пенсон ва оиласи 1914 йилда яҳудийларга босим бошланганда Қўқонга мажбуран жўнатилган.

У 1917 йилги инқилобдан кейин Қўқон инқилобий қўмитаси қошида санъат мактабини ташкил қилади. Ўзи шу мактабга директор бўлиб, 350 нафар ўзбек болаларига чизмачиликдан дарс беради. 1921 йилда фотоаппарат олгач, ҳаёти кескин ўзгариб кетади. 1920–1940 йилларда Ўзбекистон ва совет иттифоқида машҳур фотографга айланади.

Суратларида асосан Ўзбекистон аҳолиси ва иқтисодий ҳаётини акс эттиради. Шундай қилиб, 1940 йилда галереясида 30 мингдан ортиқ фотосурат бор эди.

Нақд пул бераётган кассир. 1940 йил / Фото: Макс Пенсон / Getty Images
Олий Кенгашнинг мажлислар зали, Тошкент. 1940 йил / Фото: Макс Пенсон / Getty Images
Ленин бюсти ёнида шахмат ўйнаётган болалар. 1940 йил / Фото: Макс Пенсон / Getty Images
Олий Кенгашга сайловга юк машинасида кетаётган сайловчилар, 1946 йил / Фото: Макс Пенсон / Getty Images
Кечки овқатдаги ўзбек оиласи. 1940 йил / Фото: Макс Пенсон / Getty Images
Паранжи кийган аёл ёнида тўпланган ўсмир қизлар. 1940 йил / Фото: Макс Пенсон / Getty Images
Қишлоқдаги пионерлар гуруҳи дала бўйлаб қўшиқ куйлаб кетмоқда. 1940 йил / Фото: Макс Пенсон / Getty Images
Ўтов кираверишида профилактика учун кўз дорисини томизаётган шифокор. 1940 йил / Фото: Макс Пенсон / Getty Images
Ҳосилни қопларда ташиётган деҳқонлар. 1940 йил / Фото: Макс Пенсон / Getty Images
Мис идиш сотувчиси. 1940 йил / Фото: Макс Пенсон / Getty Images

Кейинчалик Пенсон Тошкентга кўчиб ўтиб, 1926-1949 йилларда Ўрта Осиёдаги энг йирик газета – “Правда Востока” (Шарқ ҳақиқати)да иш бошлайди. 1930 йилларда Ўзбекистонда давлат қурилиши ва пахта етиштиришни саноатлаштириш жараёнларида олган суратлари ТАСС совет ахборот агентлигида чоп этилади.

1933 йилда унинг фотосуратлари совет иттифоқидаги иқтисодий тараққиётни акс эттирган “СССР: қурилмоқда” номли тўпламдан жой эгаллаган.

От-аравада юк ташиётган бола. 1940 йил / Фото: Макс Пенсон / Getty Images
Аёл колхозчилар 5 йиллик режани муддатидан олдин бажариш тарғиб қилинган байроқни кўтариб олган. 1940 йил / Фото: Макс Пенсон / Getty Images
Тошкентнинг эски шаҳридаги кўча сартароши. 1940 йил / Фото: Макс Пенсон / Getty Images
Сирдарё қирғоғидаги балиқчилар. 1920-30 йиллар / Фото: Макс Пенсон / Getty Images
Миллий атласдаги икки ўзбек қизи. 1940 йил / Фото: Макс Пенсон / Getty Images

Сталин даврида яҳудийларга қарши ҳаракатлар бошланган 1948 йилда Пенсон 25 йил ишлаган “Шарқ ҳақиқати” газетасини ташлаб кетишга мажбур бўлади.

Фотографнинг 3 нафар фарзанди бор. Ўғли Мирон Пенсон совет даврида машҳур кинематограф бўлган. Набираси Максим Пенсон – тижорий сураткаш, ношир, дизайнер ва таржимон.

Қариндошлари ҳам санъат кишилари бўлган. Рон Арад исмли қариндоши исроиллик дизайнер, санъаткор, архитектор бўлади. Атар Арад – исроиллик скрипкачи, Борис Пенсон эса “Тўй операцияси” ҳужжатли филмида иштирок этган.

Пенсон 1959 йил Тошкентда вафот этади.

Ўрта Осиё ирригация илмий тадқиқот институти олимлари каналларнинг моделлари билан танишмоқда. 1940 йил / Фото: Макс Пенсон / Getty Images
Тоғли ҳудудларда ерни отда култивация қилиш жараёни. 1920 йил / Фото: Макс Пенсон / Getty Images
Арғимчоқда учаётган икки қиз. 1950йил / Фото: Макс Пенсон / Getty Images
Ипак қуртини ажратаётган аёллар. Фарғона. 1940 йил / Фото: Макс Пенсон / Getty Images
Аёл далада катта патнисда сабзавотларни тутиб суратга тушмоқда. 1940 йил / Фото: Макс Пенсон / Getty Images

1966 йилдаги Тошкент зилзиласи Пенсоннинг суратларига ҳам шикаст етказган. Асарларининг маълум бир қисми зилзилада йўқолиб кетган. Ўша пайтда оиласи суратларининг зилзиладан омон қолган қисмини қайта ишлаб, олиб қолган.

Суяк сили санаторийсида. 1940 йил / Фото: Макс Пенсон / Getty Images
Узум узаётган ишчилар. 1940-50 йиллар/ Фото: Макс Пенсон / Getty Images
Янги мотоциклни синаб кўраётган йигит. 1940 йил / Фото: Макс Пенсон / Getty Images
Тошкентдаги парк минорасига парашютни томоша қилишга келган қизлар. 1940 йил / Фото: Макс Пенсон / Getty Images
Сталиннинг китобларини кўтариб кетаётган қиз. 1930-1940 йиллар оралиғи / Фото: Макс Пенсон / Getty Images
Атлас шим кийган икки акробат. 1940 йил / Фото: Макс Пенсон / Getty Images
Машҳур раққоса Мукаррам Турғунбоева. 1940 йил / Фото: Макс Пенсон / Getty Images
Таниқли раққоса Тамарахоним, созандалар билан. 1930 йил / Фото: Макс Пенсон / Getty Images
Пионерлар ва мактаб ўқувчиларининг 1 май паради. 1930 йил / Фото: Макс Пенсон / Getty Images
Канал бўйида дам олаётган ишчилар. 1940 йил / Фото: Макс Пенсон / Getty Images
Тошкент расадхонасида телескопга қараётган астроном. 1940 йил / Фото: Макс Пенсон / Getty Images
Бухорода сув ташиётган чол. 1940 йил / Фото: Макс Пенсон / Getty Images
Бедана қафаси. 1940 йил / Фото: Макс Пенсон / Getty Images
ГЭС қувурларини пайвандлаётган пайвандчилар. 1940 йил / Фото: Макс Пенсон / Getty Images
“Қизил Ўзбекистон” газетасидан Максим Горкий ўлгани ҳақидаги хабарни ўқиётган одамлар. 1936 йил / Фото: Макс Пенсон / Getty Images
Ҳожа Аҳрор Вали мақбараси. 1940 йил / Фото: Макс Пенсон / Getty Images

Зуҳра Абдуҳалимова тайёрлади.

Top