Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония Орол денгизи қуриган ҳудудини кўкаламзорлаштиришга кўмак беради
Ўзбекистоннинг Токиодаги дипломатик ваколатхонасида OISCA журнали навбатдаги сони учун Ўзбекистоннинг Япониядаги элчиси Муҳсин Абдураҳмонов, Япониянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Фумихико Като ва OISCA ташкилоти президенти Эцуко Накано қўшма интервьюси ташкил қилинди, деб хабар қилмоқда “Дунё”.
Ўзбекистон ҳукумати томонидан қурғоқчилик ва сув танқислигига қарши курашиш, Орол фожиаси оқибатларини юмшатиш ва Оролбўйи ҳудудини ривожлантириш борасида изчил ҳаракатлар амалга оширилаётганлиги маълум қилинди.
Япония кўп йиллардан буён Ўзбекистоннинг атроф-муҳитни ҳимоя қилиш йўналишидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаётгани ва кўплаб экологик муаммоларга ечим топишда кўмак бераётгани қайд этилди.
OISCA президенти Эцуко Накано ташкилот томонидан кўп йиллардан буён ички Мўғулистон чўл зоналарини кўкаламзорлаштириш лойиҳасини амалга ошириш орқали саксовул ва цистанхе каби чўл ўсимликларини ўстириш бўйича бой тажриба орттирилганини таъкидлаб ўтиб, 2015 йилдан бошлаб бундай лойиҳани Орол денгизи қуриган зоналарида ҳам татбиқ қилиш лойиҳаси устида ишланилаётганини маълум қилди.
OISCA президенти Эцуко Накано жорий йил ноябрь ойида OISCA ташкилоти томонидан 10 йил давомида Орол денгизи қуриган ҳудуди 40 минг гектар майдонини кўкаламзорлаштириш лойиҳасига старт берилиши режалаштирилганини таъкидлаб ўтди ва мазкур лойиҳа Оролбўйидаги экологик вазият ва аҳоли фаровонлигини яхшилашга кўмаклашишига умид билдирди.
Мазкур интервью OISCA журнали декабрь ойи сонида чоп этилиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026
Дунёдаги энг машҳур 10 та автомобил бренди номи эълон қилинди
08:33 / 04.06.2026
Япония Ўзбекистонга техник ёрдам ажратади
22:52 / 22.05.2026