Жиззахда она ва икки фарзанди ис газидан вафот этди
Аёл 34 ёшда, ўғиллари эса 10 ва 5 ёшларда бўлган.
Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 6 ноябр куни кеч соат 19:20 ларда Жиззах вилояти ФВБга вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси навбатчиси томонидан уч кишининг ис газидан ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган.
Маълум бўлишича, Фориш тумани “Ойбек” МФЙ, Машраб кўчаси 83-уйда яшовчи уй бекаси, 1988 йилда туғилган И.Г. ва унинг ўғиллари, 2017 йилда туғилган Б.Н. ҳамда 2012 йилда туғилган Б.Б. лар яшаш уйида ис газидан заҳарланиш ҳолати билан вафот этган.
Аввалроқ, Қўқондаги «Ҳазрати Аббос» масжиди имом-хатиби оила аъзолари билан ис газидан заҳарланиб вафот этганди.
Жорий йил 24 май куни Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг йигирма олтинчи ялпи мажлиси олдидан бўлиб ўтган мажлисда сўнгги икки йилда 366 киши ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этгани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
18:11 / 19.11.2024
Наманганда ота ва унинг икки фарзанди, Бухорода она ва ўғил ис газидан заҳарланиб, вафот этди
19:27 / 14.11.2024
Ўзбекистондаги меҳмонхонада вафот этган россиялик журналист қонида ис гази излари топилди – ОАВ
15:57 / 07.11.2024
Ис гази қандай қилиб инсонлар ўлимига сабаб бўлади? ФВВ масъули изоҳ берди
19:16 / 31.10.2024