Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода вояга етмаган болалар юк машинасини ўғирлаб кетишди
Ғиждувон туманида йўл четида қаровсиз қолдирилган юк машинаси тунда 13 ва 14 ёшли болалар томонидан олиб қочилган. Улар «Тўсиб ушлаш» махсус тезкор режаси асосида ушланган.
Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабарига кўра, ўғрилик 4 ноябрь куни соат 21:30дан 00:10га қадар бўлган вақт оралиғида содир этилган.
Маълум қилинишича, Ғиждувон тумани Ҳавзак маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-37 автомобил йўлининг 225-километрида, йўл бўйида қаровсиз қолдириб кетилган «HAFEI SONG HUA JIANG» юк машинаси олиб қочилган. Бу ишни Ғиждувон тумани Памўза маҳалласида яшовчи 14 ёшли ҳамда Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида истиқомат қилувчи 13 ёшли вояга етмаган шахслар қилгани аниқланган.
Ҳолат бўйича вилоят ҳамда туман ИИБ ходимлари томонидан «Тўсиб ушлаш» махсус тезкор режаси ҳаракатга келтирилиб, олиб борилган кечиктириб бўлмас тезкор тадбирлар натижасида автомашина ўғрилари ушланган. Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 267-моддаси (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
17:40 / 30.04.2026
Бухородаги тарихий мажмуа олдида ноқонуний тарғибот: ММА турнири баннерида онлайн қимор ўйини логотипи ҳам бор
09:15 / 30.04.2026
Бухоро ва Сурхондарёда Афғонистондан контрабанда қилинган опийнинг катта партияси аниқланди
16:29 / 24.04.2026
“Бухоро бўйича алоҳида йиғиламиз” – Маданий мерос агентлиги Бухоро этнотуристик маркази ҳақидаги саволни жавобсиз қолдирди
11:32 / 20.04.2026