Хоразм вилоятининг таркибига кирувчи Ҳазорасп туманида ISHONCH дўконлар тармоғининг янги савдо дўкони аҳолига хизмат кўрсатишни бошлади. Республиканинг барча ҳудудларида, айниқса чекка туманларида аҳолини кенг турдаги маҳсулотлар билан таъминлаш, уларга сифатли хизмат кўрсатишни асосий мақсадларидан бири сифатида белгилаб олган ISHONCH компанияси, ушбу мақсадларга эришиш йўлида муваффақият қозонмоқда.

Ҳозирда республикамизнинг барча ҳудудларида ISHONCH дўконлар тармоғи самарали фаолият олиб бормоқда ва унумли натижаларга эришмоқда. Шу жумладан, энди ҳазораспликлар ҳам ушбу дўконлар тармоғининг хизматларидан, жозибадор таклифларидан фойдаланиши, акциялар ва танловларда иштирок этиши мумкин бўлади.


Таъкидлаш керакки, дўконларда аҳолининг танлови учун ниҳоятда кенг ассортиментдаги маҳсулотлар ва уларни харид қилиш учун етарлича қулай шартлар тақдим этилган. Харидорлар исталган маҳсулотни 1 йилгача бўлган даврга муддатли тўловга олишлари мумкин. Шунингдек, амалга оширилган ҳар бир харид учун, харид қийматидан 3% миқдорида БОНУС тақдим этилади ва улардан келгусида бошқа маҳсулотларни харид қилишда фойдаланиш мумкин. Давлат ташкилотларининг ходимлари ва нафақадаги фуқаролар учун яна бир қулайлик кўзда тутилган бўлиб, шартнома расмийлаштиришда уларнинг паспорт тақдим этишлари етарли бўлади. Уйгача етказиб бериш, ўрнатиш ва фойдаланишни ўргатиш каби қўшимча қулайликлар харидорлар ишини анча енгиллаштиради.


Шубҳасиз, аҳолига сифатли хизмат кўрсатишда, уларга зарур маҳсулотни танлашда ёрдам бериб, керакли маълумотлар билан таъминлашда дўкон ходимларининг ҳиссаси катта. Ҳар бир ходим ўз лавозим вазифалари доирасида махсус ишлаб чиқилган ўқув дастурлари орқали ўқитилади, мунтазам равишда ўз малакасини ошириб боради. Мутахассисларнинг касбий ўсиши ва ривожланиши учун яхши имкониятлар тақдим этилади. Компанияда ишлаш истагида бўлганлар ўз анкеталарини Telegram орқали
















