Ўзбекистонда электр узилишларининг 90 фоизига сабаб – электр энергияси ишлаб чиқариш учун табиий газнинг етишмаётгани, дея маълум қилганди энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев 16 ноябрдаги матбуот анжуманида.
Ички тақчиллик борлигига қарамай, Ўзбекистон газ экспортини давом эттирмоқда.
“Тез кунда чекловлар масаласи 80 фоизга ҳал этилади. Бунинг учун табиий газ ва электр энергияси экспорти тўхтатилди. Ташқи импорт 20 фоизга оширилди”, – деганди Хўжаев.
Ўзбекистон Хитойга газ экспорт қилишни оширмоқда
СOVID-19 пандемияси бошланиши ортидан Ўзбекистон Россияга табиий газ экспортини тўхтатганди ва бу ўтган давр мобайнида ҳам қайта тикланмади. Айни пайтда ўзбек гази фақат Хитойга етказиб берилмоқда.
Хитой божхона бош бошқармаси маълумотларига таяниб, ТАСС тарқатган хабарга кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг январ–октябр ойларида Хитойга газ қувури орқали энг кўп ёқилғи етказиб берган давлатлар рўйхатида 5-ўринни эгаллаган:
1. Туркманистон – 8,23 млрд доллар; ўсиш 53 фоиз;
2. Россия – 3,1 млрд доллар; ўсиш 82 фоиз;
3. Мянма – 1,13 млрд доллар, пасайиш 2,6 фоиз;
4. Қозоғистон – 996,5 млн доллар, ўсиш 15,2 фоиз;
5. Ўзбекистон – 916,7 млн доллар, ўсиш 52,5 фоиз.
Бошқарманинг онлайн тизимида импорт қилинган газнинг физик ҳажми кўрсатилмаган. Тегишли устун барча етказиб берувчи мамлакатлар учун бўш қолдирилган.
Аввалроқ “Ўзтрансгаз” раиси Беҳзод Норматов Ўзбекистонда қазиб олинаётган табиий газнинг қарийб 10 фоизи Хитойга сотилаётганини маълум қилганди.
Хитой газни қандай нархларда импорт қилиши ҳақида маълумотларни топиш қийин, буни ҳар иккала томон ҳам очиқламайди. Иқтисодий мавзулар бўйича колумнист Сайдулло Ҳимматов баъзи очиқ маълумотлар орқали тахминий ҳисоб-китобларни амалга оширишга ҳаракат қилиб



















