«Stadium 974»да ўтган учрашувда Бразилия қийин ва муҳим ғалабага эришди. Иккинчи бўлимда Ришарлисон тўпни Каземирога олиб берган, у эса Винисиусни яккама-якка вазиятга чиқаргач, ҳисоб очилди. Аммо VAR вазиятни такрор кўргач, Ришарлисон ўйиндан ташқари ҳолатда экани маълум бўлиб, гол бекор қилинди.
Шунга қарамай, 83-дақиқада Каземиро кучли ва аниқ зарбаси билан ҳисобни очиб, якунда жамоасига муҳим ғалаба ва 1/8 финал йўлланмасини тақдим этди.
Тите шогирдлари 2 ўйиндан кейин 6 очко жамғариб, 1-ўринда бораётган бўлса, Швейцария 3 очко билан 2-ўринда қолди. Камерун ва Сербияда бир очкодан мавжуд. Бразилия сўнгги турда Камерун, Швейцария эса Сербияга қарши майдонга тушади.
ЖЧ-2022. G гуруҳи. 2-тур
Бразилия – Швейцария 1:0
Гол: 1:0 – 83 Каземиро.
Бразилия – Алиссон, Милитао, Тиаго Силва, Маркиньос, Алекс Сандро (Теллес, 86), Каземиро, Фред (Бруно Гимараэс, 58), Лукас Пакета (Родриго, 46), Ришарлисон (Габриэл Жезус, 73), Рафинья (Антони, 73), Винисиус Жуниор.
Швейцария – Зоммер, Видмер (Фрай, 86), Эльведи, Аканджи, Родригес, Жака, Фройлер, Соу (Эбишер, 76), Варгас (Фернандеш, 59), Ридер (Штеффен, 59), Эмболо (Сеферович, 76).
Огоҳлантиришлар: Ридер (50), Фред (52).
















