13 декабрь куни у қарорни «жуда яхши янгилик» деб атади. Бу маълумотни Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен ҳам Парижда бўлиб ўтган «Украина халқи билан бирдамлик» халқаро конференцияси иштирокчиларига қилган мурожаатида тасдиқлади

«Кеча биз Украина учун 18 миллиард евро, ҳар ой 1,5 миллиард евро бўйича келишиб олдик», деди фон дер Ляйен. 

12 декабрь куни Брюсселда Европа Иттифоқи ташқи ишлар бўйича кенгашининг режалаштирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Пакет 2023 йилда Украинани молиявий қўллаб-қувватлаш учун тизимли ечимдир. Кредитларни қайтариш учун 10 йиллик имтиёзли давр мавжуд.

Аввалроқ Венгрия билан демократик меъёрларга риоя қилиш бўйича можарода ЕИ мамлакатлари элчилари ЕИ кенгашига бу мамлакатга Европа бюджетидан 6,3 миллиард евро тўлашни тўхтатиб қўйишни тавсия қилганди. 

Бу тавсиянома Европа Иттифоқи мамлакатлари доимий вакиллари қўмитаси зарур чораларни кўриш учун зарур кўпчилик овозни олганлигини англатади, деб хабар берди ЕИ кенгаши 13 декабрь, сешанбага ўтар кечаси.

Шундай қилиб, Европа давлатлари Европа комиссияси илгари таклиф қилганидек, унчалик катта бўлмаган тўловларни музлатиш тарафдори бўлди. 

Politico’нинг қайд этишича, Европа Иттифоқи элчилари Венгриядаги музлатилган маблағлар миқдорини камайтириш эвазига мамлакатнинг бир қатор муҳим масалалар, жумладан, Украинага 18 миллиард евролик молиявий ёрдам пакетини тасдиқлаш бўйича ветосини олиб ташлаш эвазига келишиб олган.