Полша Сейми Россияни терроризмнинг ҳомийси сифатида тан олди
Полша парламентининг қуйи палатаси Россияни терроризмга ҳомийлик қилувчи давлат сифатида тан олди.
Сеймнинг 231 (234 нафар сайловчидан) кўпчилик овози билан қабул қилинган тегишли резолюциясида Россиянинг Украинага тажовузкорлиги БМТ Низомининг куч ишлатиш тақиқланишини қўпол равишда бузиш сифатида баҳоланади, шунингдек, «Украина суверенитети, сиёсий мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини бузишдир».
«Россия Федерацияси халқаро майдонда яккаланиши керак», деб таъкидлади Сейм. Айни пайтда, 226 депутат, жумладан, мухолифат вакиллари ҳам овоз беришда қатнашмади, деб хабар беради PAP агентлиги.
Қарор ҳукмрон «Қонун ва адолат» партияси киритган тузатиш билан қабул қилинган: унинг матнида 2014 йил июлида уриб туширилган, 298 йўловчи ва экипаж аъзоси ҳалок бўлган "Малайзия ҳаво йўллари"нинг (МН17) рейси ҳалокати учун Россия бевосита жавобгар эканлиги кўрсатилган.
Бундан ташқари, Россия 2010 йил апрель ойида Смоленскда Полша ҳарбий-ҳаво кучларининг бортида 96 киши, жумладан президент Лех Качински, Полша расмийлари, юқори мартабали Полша ҳарбий қўмондонлари ва НАТОга аъзо мамлакатларнинг ҳарбий қўмондонлари, шунингдек Сейм депутатлари бўлган самолёт қулаши учун жавобгарлиги билдирилган.
Аввалроқ, 7 декабрь, чоршанба куни АҚШ Сенати халқаро алоқалар қўмитаси Россиянинг Украинага қарши ҳаракатларини Украина халқининг геноциди сифатида тан оладиган резолюцияни қабул қилганди.
Ҳужжат Россия Федерациясини ушбу мамлакатга ҳарбий бостириб кириши пайтида «Украина халқига қарши геноцид актларини содир этгани учун» қоралайди, АҚШ ва унинг иттифоқчиларини Украина ҳукуматини қўллаб-қувватлашни давом эттиришга ва «бу даҳшатли жиноятлар учун жавобгарлар шахсларни жазога тортишга қаратилган терговларни олиб боришга» чақиради.
«Путин ўз ҳаракатлари билан ўз мақсади - Украина халқининг мавжудлигига чек қўйиш эканини жуда аниқ кўрсатди. Мен шахсан Ирпен ва Киев вилоятининг бошқа ҳудудларида унинг шафқатсизлигининг далилини кўрдим», деди резолюция муаллифларидан бири бўлган республикачи сенатор Жим Риш.
Мавзуга оид
00:36
Россия БМТнинг Суданда ўт очишни тўхтатиш резолюциясига вето қўйди
21:08 / 18.11.2024
Оқ уй Украинага АҚШ қуроллари билан Россияга зарба йўллашга рухсат берилганини тасдиқламади
20:14 / 18.11.2024
Украина ATACMS билан Россия ҳудудларига зарба бериши мумкин. Бу нимани ўзгартиради?
20:09 / 18.11.2024