Жамият | 16:06 / 18.12.2022
11681
3 дақиқада ўқилади

Учтепага ташриф ортидан Тошкент шаҳрининг барча туманларида ободонлаштириш тадбирлари олиб борилди

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Учтепа туманига ташрифи чоғида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, 14-17 декабр кунлари Тошкент шаҳрининг барча туманларидаги кўп қаватли уйлар атрофини ободонлаштириш ишлари олиб борилди. 

Ободонлаштириш тадбирларида кўп қаватли уйларнинг кириш йўлаклари, том қисми, ертўлалар тозаланиб, чироқлар ўрнатилмоқда, спорт ва болалар майдончалари таъмирланмоқда:

  • Бектемир туманида 7 та маҳалла ҳудудидаги 105 та кўп қаватли уй, жами 32 минг кв.метр майдон тозаланди. 11 та электр шит тартибга келтирилди, кириш йўлакларига 22 та ҳаракат датчик ўрнатилди; 
  • Мирзо Улуғбек туманида 9 маҳалла ҳудудидаги 324 та кўп қаватли уй ободонлаштирилиб, жами 112,8 минг кв.метр майдон тозаланди. 18 та электр шит тартибга келтирилди ва кириш йўлакларига 36 та ҳаракат датчикли чироқ ўрнатилди;
  • Шайхонтоҳур туманида 4 та маҳалла ҳудудидаги 47 та уй ободонлаштирилди. Тадбир давомида 14,5 минг кв.метр майдон тартибга келтирилди. 14 та электр шит тартибга келтирилди. 14 та кириш йўлакларига ҳаракат датчикли чироқлар ўрнатилди; 
  • Яккасарой туманида 6 та маҳалла ҳудудидаги 132 та кўп қаватли уйда ободонлаштириш олиб борилди. Жами 121,5 кв.метр майдонда ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. 11 та электр шитлар тартибга келтирилди, кириш йўлакларига 26 та ҳаракат датчикли чироқлар ўрнатилди;
  • Сергели туманида 4 та маҳаллада 115 кўп қаватли уйда ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Тадбир давомида жами 12,7 минг кв.метр майдон ободонлаштирилди. 22 та электр шит тартибга келтирилди, 32 та кириш йўлакларга ҳаракат датчикли чироқлар ўрнатилди;
  • Яшнобод туманида 5 та маҳаллада 148 та уйда ободонлаштирилди. Уйларга туташ ҳудуддаги 18 минг кв.метр майдон ободонлаштирилди. 19 та электр шит тартибга келтирилди, 24 та ҳаракат датчикли чироқ ўрнатилди;
  • Юнусобод туманида 6 та маҳалла ҳудудидаги 124 та уйда ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Жами 115,2 кв.метр майдон ободонлаштирилди. 16 та электр шит тартибга келтирилди, 30 та кириш йўлакларига ҳаракат датчикли чироқлар ўрнатилди.
Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид