Украинада урушнинг 297-куни ўтди. Асосий маълумотлар: 

  • Москва области ҳарбий комиссари Михаил Фотин икки йиллик муддатли ҳарбий хизматга қайтилишини маълум қилди. РФ мудофаа вазирлиги буни рад этди. Кейинроқ Фотиннинг сўзлари айтилган сюжет ютубдан ўчиб кетди. Унинг ўзи эса бу видео «икки йил олдинги» эканини айтди. «Агор» ҳуқуқ ташкилоти раҳбари Павел Чиков Фотиннинг сўзлари қасддан қилингани ҳақида гапирди — унингча, бундан мақсад чақирув ёшидагиларни ҳарбий комиссариатларга келишга ундаш бўлган;
  • Кремлнинг хабар беришича, Путин «махсус амалиёт»да қатнашган қўшинларнинг қўшма штабида «ишлаган», штаб қаерда жойлашганига аниқлик киритилмаган. Путин ҳали бирор марта ҳарбий ҳаракатлар ҳудудига келмаган;
  • Украина қуролли кучлари Бош штабидагилар маълум қилишича, 16 декабр кунги ёппа зарбалар чоғида россиялик ҳарбийлар Украина бўйлаб 98 ракета учирган. Натижада мамлакатнинг бир қатор йирик шаҳарлари ва областлари токсиз қолган. 18 декабр куни Киев мэри Виталий Кличко шаҳарда иссиқлик таъминоти тўлиқ тиклангани ҳақида хабар берди;
  • Украина қуролли кучлари Россия феврал ойи охирида яна Беларус ҳудудидан Украинага бостириб киришга уринишини айтмоқда. Украина ҳарбий разведкаси маълум қилишича, ҳозирча РФ янги юришга тайёргарлик кўраётгани аломатлари йўқ;
  • Босиб олинган Запорижжя АЭС ҳудудида ишлатилган ядровий чиқиндиларни сақланадиган омборлар устида ҳимоя гумбазлари қуриш бошланди.

Қуйида сўнгги кунларда Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Киевда янги йил арчаси 

Киевдаги София майдонига ўрнатилган арча. 12 метр баландликдаги безатилган дарахт генератор ҳисобига ёритилган