Тадбирдан кўзланган мақсад икки муассаса ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, қўлёзма ва илмий асарларни биргаликда ўрганиш ҳамда Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази Ар-Риёдда бўлинмасини ва Подшоҳ Файсал номидаги Ислом тадқиқотлари маркази Ислом цивилизацияси марказида кутубхонасини ташкил этиш билан изоҳланади.
Подшоҳ Файсал номидаги Ислом тадқиқотлари маркази бош котиби ўринбосари Иброҳим Дуғайсир ҳозирги кунда ЎИЦМ билан икки томонлама алоқалар ўрнатилганидан мамнун эканини билдирар экан, биргаликда илмий изланишларни олиб бориш, ўзаро маълумотлар алмашиш ва икки марказ бўлинмалари ҳамда кутубхоналарини очиш муҳим эканини таъкидлади.

















