2023 йилдаги қўшимча дам олиш кунларини белгилаш бўйича Президент фармони эълон қилинди.

Унга кўра, келаси йили иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни бўлади:

  • 2 январь – душанба;
  • 30 июнь – жума.

Олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш кунлари:

  • 3 январь – сешанба;
  • 20 март – душанба;
  • 22 март – чоршанба;
  • 24 апрель – душанба;
  • 1 июль – шанба;
  • 2 сентябрь – шанба;
  • 30 декабрь – шанба.

Беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қуйидаги тартибда кўчирилади:

  • 7 январь – шанба кунидан 3 январь – сешанба кунига;
  • 11 март – шанба кунидан 20 март – душанба кунига;
  • 25 март – шанба кунидан 22 март – чоршанба кунига;
  • 29 апрель – шанба кунидан 24 апрель – душанба кунига.