Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда яхши исимаётган уйларга рециркуляция насослари ўрнатилмоқда
Veolia Energy компанияси Тошкентдаги кўп квартирали уйларда рециркуляция (айланма) насосларни ўрнатишга киришди. Насослар муаммоли жойларда ўрнатилиб, иситиш ва иссиқ сув узатилишини яхшилайди. Биринчи босқичда 230 та насос ўрнатилиши маълум қилинди.
Фото: Veolia Energy
Тошкент шаҳридаги иссиқлик таъминоти тизимини бошқарувга олган Veolia Energy компанияси ноябр ойида Янгиҳаёт тумани Дўстлик-1 массивида марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизимини яхшилаш бўйича пилот лойиҳани амалга оширди.
Компания хабарига кўра, пилот лойиҳа доирасида 7 та кўп қаватли уйга рециркуляция (айланма) насослар ўрнатилган. Бу босимни ошириш, иссиқ сув айланишини оптималлаштириш ва натижада турар жой биноларида иситишни яхшилаш имконини берган.
“Насослар иссиқлик таъминотининг умумий балансини сақлашда ўз самарадорлигини кўрсатди. Veolia Energy Tashkent 230та ихчам рециркуляция (айланма) насосларини сотиб олган ва улар тез орада муаммоли жойларга ўрнатилади.
Муаммоли локациялар “Termis Engineering” дастурий таъминоти ёрдамида танлаб олинди. Ушбу илғор кўп функцияли платформа дунёнинг 500дан ортиқ шаҳарларида иссиқлик таъминоти корхоналари томонидан қўлланади.
Тошкент иссиқлик тармоқларини рақамлаштиришдан сўнг, “Termis Engineering” дастури қўшимча ускуналар ўрнатиш зарур бўлган шаҳарнинг энг заиф ҳудудларини аниқлади. Ҳозир Чилонзор туманидаги учта 12 қаватли уйларда рециркуляцион насослар ўрнатилмоқда. Шунингдек, Яшнабод туманидаги 4та кўп қаватли уйларда ҳам шундай насослар ўрнатилган”, – дейилади расмий ахборотда.
Қўшимча қилинишича, Veolia 2023 йилда ускуналарни сотиб олиш ва ўрнатишда давом этади. Бу ёрдамчи ускуналарнинг ўрнатилиши амалдаги тарифларга таъсир қилмайди.
Мавзуга оид
18:56 / 22.02.2026
Тошкентда меҳмонхона қуриш учун 12 туп қимматбаҳо дарахт кесиб ташланди
07:41 / 22.02.2026
Тошкентда учта автомобил иштирокида ЙТҲ содир бўлди
20:07 / 21.02.2026
Мубашшир Аҳмад вақтинча Тошкентдаги ихтисослашган касалхонага ўтказилди
16:04 / 21.02.2026