Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Байден 847 миллиард долларлик мудофаа бюджетини имзолади
Унда Украина билан Тайванга ҳарбий ёрдам бериш ҳам назарда тутилган.
АҚШ президенти Жо Байден 2023 молия йили учун 847,3 миллиард долларлик мудофаа бюджетини имзолади. Бу ҳақда Оқ уй сайти хабар берди.
Ушбу маблағнинг 800 миллион доллари Украинага ёрдам бериш учун ажратилган. 6 миллиард доллари Россияни Европада тийиб туриш учун сарфланмоқда. 10 миллиард доллар Тайванга ҳарбий ёрдамга юборилади.
Ҳужжатда Россияни халқаро ташкилотлар, жумладан, G20 аъзолигидан маҳрум қилиш, Россия билан олтин битимларини тузганлик учун санкциялар ва Россия билан ҳарбий соҳада ҳамкорликни тақиқлаш муддатини беш йилга узайтириш кўзда тутилган. Шунингдек, Москва билан ракетага қарши мудофаа тизимлари бўйича маълумот алмашишни доимий тақиқлаш ҳам кучга киради.
АҚШ Конгресси 7 декабр куни ушбу мудофаа бюджети лойиҳасини тасдиқлаган эди.
Мавзуга оид
22:32 / 07.07.2026
АҚШ 100 йил ичида биринчи марта думалоқ бўлмаган танга чиқаради
23:54 / 05.07.2026
Трамп Анқарада Зеленский билан учрашиши мумкин
12:48 / 05.07.2026
АҚШ мустақиллигининг 250 йиллигини дабдаба ва мушакбозлик билан нишонлади (фоторепортаж)
05:49 / 05.07.2026