Бироқ, у Россиядаги ҳарбий объектларда содир бўлаётган ҳамма нарсани уруш оқибатлари ва жараёнлар устидан назоратни йўқотиш деб атади.
«Саботажлар, номаълум портлашлар, муҳим объектларда, жумладан Энгелс ва Дягилеводаги ёнғинлар сони доимий равишда ўсиб бормоқда. Бу ҳолатлар ўйлаб топилмаяпти. Улар Россия томонидан назорат қилинмайди. Бу вертикал бошқарувнинг йўқолганидан далолат беради», - дея Подоляк «24-канал»га берган интервьюсида 26 декабрга ўтар кечаси Россиянинг Энгелс шаҳрида содир бўлган портлашларга изоҳ берди.
Шунингдек, у Россия Федерацияси бугунги кунда технологик давлат эмаслигини, санкциялар туфайли зарур эҳтиёт қисмларни сотиб олиш имкониятига эга эмаслигини, хорижлик экспертлар эса ёрдам беришдан бош тортишини қайд этди.
















