Украинада урушнинг 309-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Россия Украина шаҳарлари бўйлаб ёппа ракета зарбалари йўллади. 282 та аҳоли яшаш манзили электр энергиясисиз қолган, Киевда уч киши яраланган, улардан бири ўсмир ёшидаги қиз;
- Беларус мудофаа вазирлиги Брест области осмони устида Украина ҳудудидан учиб келган С-300 ракета мажмуаси ракетаси ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари томонидан уриб туширилганини маълум қилди;
- Брянск ва Саратов областларида ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари дронларни уриб туширгани маълум;
- Путин “ДХР” ва “ЛХР”, шунингдек аннексия қилинган Херсон ва Запорижжя областларига прокурорлар тайинлади;
- РФ президенти яна бир қатор янги қонунларни имзолади. Улар орасида Георгий лентасини ҳарбий шон-шуҳрат рамзига тенглаштирувчи ҳамда қўпорувчилик ҳаракати учун умрбод озодликдан маҳрум этиш тўғрисидаги қонунлар бор.
Украина шаҳарлари бўйлаб зарбалар
29 декабр куни Россия яна бир бор Украинанинг бир қанча областлари бўйлаб зарбалар йўллади. Украина қуролли кучлари Бош штаби маълумотига кўра, украин шаҳарларига жами 69 ракета учирилган (шундан 54 таси уриб туширилган). Миколайив области раҳбари Виталий Кимнинг сўзларига кўра, ракеталардан ташқари Эрон дронлари билан ҳам ҳужум қилинган.
Отишмалар чоғида Киев, Лвив, Харкив, Одесса ва Ивано-Франковск областларидаги бинолар шикастланган. Пойтахтда уч киши яраланган.

Anna Voitenko / Reuters / Scanpix / LETA

Vladyslav Musiienko / Reuters / Scanpix / LETA

Sergey Dolzhenko / EPA / Scanpix / LETA






























