Жаҳон | 18:49 / 30.12.2022
12571
2 дақиқада ўқилади

Путин Украинадаги муваффақиятсизлик туфайли ўзини элитасидан ажратиб қўйди - WP

Россия элитаси Украинадаги уруш жараёнидан норози, бироқ Путин уларга мақбул ечим таклиф қила олмаяпти.

Фото: ТАСС

Украинага қарши 10 ойлик урушдан сўнг, Россия президенти Владимир Путин ўз ҳукмронлигининг 23 йиллигини энг катта ташқи ва ички изоляцияда кутиб олди. Бу ҳақда The Washington Post ёзди.

Нашрнинг қайд этишича, Украинага қилинган ҳужум Россия ва Ғарб ўртасида ўнлаб йиллар давомида қурилган иқтисодий алоқаларни йўқ қилган. Мамлакат халқаро майдонда қувғунга айланди, Путиннинг ўзи эса рус элитасидан анча узоқлашди.

Нашрнинг Кремлга яқин суҳбатдошларига кўра, бугун Путин «дўстларидан айрилганини ҳис қилмоқда». Россия элитаси иккига бўлинди - кимдир урушнинг тугашини хоҳлайди, бошқалари эса кескинликни кучайтириш зарур деб ҳисоблайди. Аммо ҳар иккаласи ҳам Россиянинг урушдаги ҳозирги тактикасидан норози.

«Бу шахс (Путин) элита назарида саволларга жавоб беришга қодир эмасдек туюляпти. Элита нимага ишонишни билмайди ва эртанги кун ҳақида ўйлашдан қўрқади», - деди Татяна Становая, Карнеги халқаро тинчлик жамғармаси илмий ходими.

24 февралда Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб кириши бир вақтнинг ўзида бир неча йўналишда амалга оширилди. Таҳлилчиларнинг фикрича, режа бутун мамлакатни тезда ва тўлиқ эгаллаш эди.

Бироқ, блицкриг муваффақиятсизликка учрагач, рус қўшинлари Украинанинг шимоли, шарқи ва жанубидаги босиб олинган ҳудудларнинг ярмидан чекинишга мажбур бўлишди. Ҳозир Россия ракета зарбаси тактикасига ўтган ва Украина аҳолисини электр, иссиқлик ва сувсиз қолдиришга уринмоқда.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид