Қирғизистон президенти солиқ декларацияси эълон қилинди
Садир Жапаров 2021 йилда жами 11,5 минг доллар даромад олганини кўрсатган.
Қирғизистон Солиқ хизмати мансабдор шахсларнинг 2021 йил якуни бўйича даромадлари тўғрисидаги декларацияларини эълон қилишни бошлади. Жумладан, мамлакат президенти Садир Жапаровнинг даромадлари ва мол-мулкига оид маълумотлар ҳам тақдим этилди.
Садир Жапаров 2021 йилда даромади 997 803 қирғиз сўмини (тахминан $11500) ташкил қилганини кўрсатган. Бу президентнинг ойлик даромади 83,1 минг қирғиз сўмига (тахминан $930) тенг бўлганини англатади.
Ҳужжатга кўра, унда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 0,6 гектар ер участкаси ва гараж бор.
Кўчмас мулк ёки транспорт воситаси ҳақида маълумот берилмаган. Шунингдек, давлат раҳбарининг энг яқин қариндошлари даромадлари ва мол-мулки ҳақида ҳам маълумот йўқ.
Садир Жапаров 2020 йил учун декларацияда қариндошларига тегишли 50,7 кв.м. ва 389 кв.м. майдонга эга иккита уй, шунингдек, 17,2 кв.м. гараж борлигини кўрсатган эди. Қолаверса, улар «Умут булаги» жамоат фондининг таъсисчилари бўлган.
Мавзуга оид
18:31 / 14.11.2024
Қирғизистон президенти россиялик боксчига 150 минг долларлик Rolls-Roys совға қилди
17:30 / 14.11.2024
Қирғизистон Иссиқкўлни сақлаб қолиш учун қўшниларга камроқ сув бериши мумкин
22:01 / 12.11.2024
Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллашга тайёргарлик кўрган етти киши қўлга олинди
16:44 / 11.11.2024