Урушнинг 310-куни. Асосий маълумотлар:
- Россия Тергов қўмитаси эгаллаб олинган Мариуполда уч мингдан ортиқ тинч аҳоли вакиллари жасадлари топилганини маълум қилди. Россиялик терговчилар бунинг учун масъулиятни Украина ҳарбий қўмондонлигига юклаган.
- «Роскомнадзор» одамларнинг уруш бошлангандан кейинги ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи «Очевидцы» сайтини блоклади.
- Россия томонидан аннексия қилинган «ДХР» ва «ЛХР»да янги конституциялар қабул қилинди.
- Украинанинг учта области ва Киев шаҳрида дронлар ҳужуми қайтарилгани хабар қилинди.
- Брянск области губернатори украиналик ҳарбийлар Кистёр қишлоғини ўққа тутганини хабар қилди.
Херсон областининг Украина кучлари томонидан озод этилган қисмидаги жанглар оқибатлари
Урушнинг илк кунларидаёқ Херсон областининг деярли бутун қисми Россия истилоси остига ўтганди. Октябр ойи бошида РФ ушбу ҳудудни (шунингдек Запорижжя области ва «ДХР» ҳамда «ЛХР»ни ҳам) расман аннексия қилганди — аммо ноябр ойи ўрталарига келиб Россия армияси Украина қуролли кучлари босими остида чекина бошлади, жумладан Херсон ташлаб чиқилди. Қарши ҳужумда иштирок этган полковник Вадим Сухаревскийнинг маълум қилишича, қолдирилган ҳудуд миналаштирилган: айрим жойларда миналар ҳар бир метр масофага жойлаштирилган. Украина армияси учун бу март ойи охиридан буён қозонилган энг жиддий муваффақият бўлди, ўшанда Россия қўшинлари мамлакат шимолидан — Киев, Суми ва Черниҳив областларидан кетганди. Херсон Украинанинг бошқа шаҳарлари каби Россия томонидан мунтазам равишда ўққа тутилмоқда.

Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA

Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA































