Божхона омборида қанча миқдорда “Док-1 Макс” дорилари сақланаётгани маълум қилинди
Божхона органлари томонидан қатъий назорат остида сақланаётган “Док-1 Макс” дорилари ҳақида маълумот берилди.
“Док-1 Макс” дори воситаси сақланаётган божхона омборида мазкур дорининг жорий йил декабрь ойида келтирилган 3 та партияси, яъни салкам 60 минг қутиси қатъий назорат остида сақланмоқда. Шунингдек, илгари келтирилиб, эркин муомалага чиқарилиши лозим бўлган яна 2 та партиядаги ушбу дори воситаси ҳам ушлаб турилибди. Бу ҳақда давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Ҳусан Тангриев ЎзАга берган интервьюсида маълум қилди.
Таъкидланишича, айни пайтда “Док-1 Макс” таблетка ва сироп дори воситалари барча дорихоналар савдосидан ўрнатилган тартибда қайтариб олинган.
“Док-1 Макс” дори воситаси Ўзбекистон бозорига 2012 йилдан кириб келган. Мутахассисларнинг маълум қилишича, мазкур дори воситасининг шу давр мобайнида ножўя таъсири бўлмаган. Фақатгина бир партиясида бундай ножўя таъсир кузатилган. Амалдаги тартибларга кўра, дори воситасини эркин муомалага чиқаришда унинг Ўзбекистонда рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома ҳамда олиб кирилаётган дориларнинг ҳар бир серияси учун мувофиқлик сертификатлари божхона органларига тақдим қилинади. Шундан сўнггина дори воситалари божхона расмийлаштирувидан ўтказилади. Божхона органлари томонидан салбий ҳолатлар кузатилган илк кунларданоқ дори воситасини эркин муомалага чиқармаслик учун барча чоралар кўрилган ва ҳозирда қатъий назорат остида”, — деган Ҳусан Тангриев.
Олдинроқ Сирдарё вилоятида “Док-1 Макс” ва “Амбронол” дорилари етти нафар болага ножўя таъсир қилгани, уларнинг уч нафари шифохонанинг жонлантириш бўлимида экани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
15:39 / 03.07.2024
“Док-1 Макс” иши. Апелляция инстанцияси дастлабки ҳукмни ўзгаришсиз қолдирди
21:58 / 20.05.2024
Божхоначилар қурол олиб ўтмоқчи бўлган шахсни тўхтатишди
15:56 / 17.02.2024
Божхона постида Ўзбекистонга тўппонча олиб ўтмоқчи бўлганлар ушланди
17:59 / 18.01.2024