Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш бўйича асосий музокараларни йил охиригача якунлайди
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев раислигида Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) билан ишлаш бўйича Идоралараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Учрашув давомида республиканинг ЖСТга аъзо бўлишининг ҳозирги ҳолати ва Ўзбекистоннинг Ташкилотга аъзо бўлиши бўйича Ишчи гуруҳнинг 6-йиғилишини ташкил этишга тайёргарлик кўриш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Ҳозирга қадар ЖСТга аъзо давлатлар режалаштирилган музокараларни ташкил этиш учун барча зарур ҳужжатларни олган. ЖСТга аъзо давлатлар ва Ташкилот Котибияти билан аввал эришилган келишувларни ўз вақтида амалга ошириш юзасидан икки томонлама музокаралар ва маслаҳатлашувлар ўтказилмоқда.
Таҳлил натижаларига кўра, Идоралараро комиссия аъзоларига Ишчи гуруҳнинг 6-йиғилишига ҳар томонлама тайёргарлик кўриш, барча топшириқларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш ва тайёрланаётган ҳужжатлар сифатини ошириш юзасидан аниқ топшириқлар берилди. Тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларига барча зарур ҳужжатларни тайёрлаш ва ЖСТга аъзо давлатлар билан аниқ муддатларда икки томонлама музокараларни якунлаш бўйича индивидуал режалар ишлаб чиқиш топширилди.
Йиғилиш якунлари бўйича Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича Ишчи гуруҳ йиғилишларини ва Ташкилотга аъзо давлатлар билан икки томонлама музокараларни ўз вақтида ташкил этиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш мақсадида тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирокида мунтазам равишда йиғилиш ва муҳокамаларни ўтказиш бўйича топшириқ берилди.
Мавзуга оид
14:30 / 01.10.2024
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Саудия инвестициялар вазири билан музокара ўтказди
21:33 / 29.05.2024
Ўзбекистон 2 йил ичида ЖСТга аъзо бўлмоқчи — Жамшид Хўжаев
08:06 / 31.10.2023
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қарийб 1,2 млрд долларлик экспорт-импорт шартномалари имзоланди
22:04 / 27.09.2023