Байден АҚШга ноқонуний миграцияни чекламоқчи
АҚШ президенти Марказий Америкадан келган муҳожирларни Америка чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга уринишдан огоҳлантирди. Шу билан бирга, у ҳар ой ушбу минтақадан 30 минггача муҳожирни қонуний қабул қилишга тайёрлигини билдирди.
АҚШ президенти Жо Байден мамлакатга ноқонуний миграцияни чеклаш бўйича янги чораларни эълон қилди. У Марказий Америкадан келган муҳожирларни Америка чегарасига ҳужжатсиз бормасликка чақирди. «Сиз шунчаки, ҳужжатларсиз чегарада кўринмаслигингиз керак», деди Байден 5 январь, пайшанба куни Оқ уйда қилган чиқишида.
Президентнинг сўзларига кўра, АҚШга қуруқлик орқали ноқонуний киришга уринган муҳожирлар бундан буён доимий равишда чиқариб юборилади. Байден сиёсий муҳитни ҳисобга олган ҳолда, хавфсизлик нуқтайи назаридан муҳожирларни ўз мамлакатларига қайтариш қийинлигини тан олди. Шу билан бирга, у Мексика ҳар ой 30 минг шундай ноқонуний муҳожирни қабул қилишга тайёрлигини билдирди.
Байден ўз нутқида Оқ уй бир вақтнинг ўзида Куба, Гаити, Никарагуа ва Венесуэладан хоҳловчиларнинг иммиграциясини осонлаштиришни истаётганини айтди. Президентнинг сўзларига кўра, бир қатор шартларга кўра, Қўшма Штатлар бу мамлакатлардан ҳар ой 30 минг нафаргача муҳожирни қабул қилиши мумкин, бироқ хоҳловчилар аввало ўз ватанларида тегишли аризаларни топшириб, хавфсизлик текширувидан ўтиши керак бўлади.
Мигрантлар ва қочқинлар сиёсати АҚШда долзарб мавзу. Мухолифатдаги республикачилар Байденни ноқонуний муҳожирларга нисбатан юмшоқ муносабатда бўлганликда айбламоқда. Шу билан бирга, бошқалар уни ҳаддан ташқари, уларнинг фикрича, қаттиққўллиги учун танқид қилишади.
Биргина ноябрь ойида АҚШнинг жанубий чегарасида 230 минг ноқонуний муҳожир қўлга олинган. Ҳар йили юзлаб одамлар Марказий Америкадан АҚШга ўтишга уриниб ҳалок бўлишади.
Куни кеча Нью-Йорк штати ва Канаданинг Квебек провинцияси ўртасидаги чегара ўтиш жойларидан бири яқинида эркакнинг жасади топилди, деб хабар берди Канада полицияси. Сўнгги йилларда ўн минглаб ҳужжатсиз ноқонуний муҳожирлар АҚШдан Канадага ўтишга ҳаракат қилишди. Уларнинг аксариятини чегарачилар ушлади. Қўшма Штатларнинг шимолий чегарасида ўлим ҳолатлари жуда кам учрайди.
Мавзуга оид
17:22 / 17.11.2024
Трамп Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиққанларни жазоламоқчи – ОАВ
12:44 / 17.11.2024
«Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз». Байден ва Жинпинг Перуда учрашди
10:05 / 17.11.2024
Трампнинг қайтиши: Украина масаласида АҚШ ва Европанинг позицияси бўлинадими?
21:19 / 16.11.2024