Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лукашенко экстремистларни фуқароликдан маҳрум қилиш ҳақидаги қонунни имзолади
Қонунга кўра, «экстремистик моддалар» бўйича судланган беларуслар Беларус фуқаролигидан маҳрум этилиши мумкин. Янги қонун фақат Беларус фуқаролигига эга одамларга ҳам тегишли бўлади.
Беларус раҳбари Александр Лукашенко «Фуқаролик тўғрисида»ги қонунга «экстремистик» моддалар бўйича судланган беларусларни фуқароликдан маҳрум этишга рухсат берувчи ўзгартиришларни имзолади, бу ҳақда 6 январь, жума куни давлат раҳбарининг сайтида эълон қилинган хабарда айтилади. Янги қонун 2023 йилнинг ёзида кучга киради.
Янги қоидаларга кўра, мамлакатдан ташқарида яшовчи, «экстремистик фаолият» ёки давлат манфаатларига «оғир зиён етказиш» айби билан судланганлар Беларус фуқаролигидан маҳрум этилиши мумкин. "Медиазона" мустақил интернет порталига кўра, Беларус фуқаролиги Беларус Республикаси Жиноят кодексининг 55 та моддасида назарда тутилган жиноятлар учун бекор қилиниши мумкин. Янги қонун фақат Беларус фуқаролигига эга одамларга ҳам тегишли бўлади.
Ўтган йилнинг июль ойида Лукашенко Беларусда махсус иш юритиш институтини жорий этиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Бу судларни сиртдан ўтказишга имкон беради. Беларус ҳукумати бундай жиноий иш қўзғатганлар орасида уч карра Олимпиада совриндори Александра Герасименя ва "Беларус спорт бирдамлик жамғармаси" ижрочи директори Александр Опейкин бор.
Беларус Тергов қўмитаси махсус иш қўзғатилган шахсларнинг исмларини эълон қилиш учун Telegram-канални ишга туширди. Ҳозирда рўйхатда 17 киши бор.
Мавзуга оид
10:05 / 10.07.2026
Лукашенко: Ўзбек оилаларини Беларусда кўришни истаймиз
18:21 / 09.07.2026
Мирзиёев ва Лукашенко музокаралар якунларини сарҳисоб қилди
16:49 / 09.07.2026
Ўзбекистон ва Беларус муносабатлари стратегик шериклик даражасига кўтарилди
14:43 / 09.07.2026