Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Камчатка ўлкаси бўйича бош бошқармаси хабарига кўра, вулқондан отилиб чиқаётган кул устуни денгиз сатҳидан 7,5 км масофага кўтарилган.
«Кул устуни жануби-ғарбий йўналишда тарқалмоқда. Унинг йўлида аҳоли яшаш пунктлари йўқ. Уст-Камчатский тумани аҳоли пунктларида кул ёғилиши қайд этилмаган. Вулқон ҳудудида сайёҳлик гуруҳлари йўқ», дейилади хабарда.
Вулқонга яқин ҳудудларда авиация хавфсизлиги билан боғлиқ жигарранг режим эълон қилинган.
Шивелуч — Камчаткадаги энг шимолий фаол вулқон бўлиб, Уст-Камчатский туманидаги Ключи қишлоғидан 45 км узоқликда жойлашган. У ерда 5 мингга яқин аҳоли яшайди.
Бу Камчаткадаги энг катта вулқонлардан бири. Шивелуч 2009 йил май ойида фаоллашган эди. Вулқоннинг сўнгги марта отилиши 2017 йилда кузатилди.
















