Зеленский: Путин Рождестводан ниқоб сифатида фойдаланмоқчи
Россия Донбассдаги украиналик ҳарбийлар юришини бирмунча вақт тўхтатиш учун Рождестводан ниқоб сифатида фойдаланишни ва Украина позицияларига техника, ўқ-дорилар ва сафарбарларни яқинлаштиришни хоҳлаяпти. Бу ҳақда ушбу мамлакат президенти Володимир Зеленский маълум қилди.
«Ҳозир улар Донбассдаги йигитларимизнинг юришини бирмунча вақт тўхтатиш учун Рождестводан ниқоб сифатида фойдаланишни ва бизнинг позицияларимизга техника, ўқ-дорилар ва сафарбарларни яқинлаштиришни хоҳлашяпти. Бу нима беради? Фақатгина йўқотишларнинг янада кўпайишини. Дунёда ҳамма Кремль урушдаги тўхташлардан уни янги куч билан давом эттириш учун фойдаланишини яхши билади», дея Украина президенти Володимир Зеленский Россия президенти Владимир Путиннинг мудофаа вазири Сергей Шойгуга Рождествони нишонлаш вақтида «ўт очишни тўхтатиш» тартибини жорий этиш ҳақидаги буйруғига муносабат билдирди.
Анъанавий кечки видеомурожаатда Зеленский 15 ноябрь куни тақдим этилган Украина «тинчлик формуласи»ни эслади. «Унинг бандларидан бири Россия босқинчи қўшинларини мамлакатимиз ҳудудидан олиб чиқиб кетишни назарда тутади. Бу ўт очишни тўхтатишнинг кафолатланган ва ишончли йўлидир», — деди Украина президенти.
«Ракеталарингиз ва дронларингиз шаҳарларимизга тегмаса ҳам, босиб олинган ҳудудларда террор давом этмоқда. Сиз украиналикларга ҳеч қандай муҳлат бермаяпсиз. Одамларни қийноққа солишяпти, электр токи билан қийнашяпти, зўрлашяпти. Аскарларингиз бизнинг еримизда экан, бу ҳар куни давом этади. Аскарларингиз ё кетишганда ёки биз уларни ҳайдаб чиқарганда уруш тугайди», — деди Зеленский русларга мурожаат қилиб.
Мавзуга оид
11:10 / 04.11.2024
CNN: АҚШ сайловлари Путинни Киев билан мулоқотга ундамайди
11:20 / 30.10.2024
ОАВ: Путиннинг соқчилари тасодифан унинг ҳаракатланишини ошкор қилиб қўйди
10:40 / 30.10.2024
FT: Рамапосанинг Путинни мақташи ЖАР коалициясини парчалади
21:52 / 29.10.2024